Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

14 январь — Ватанимиз Қуролли Кучларининг 23 йиллиги ва Ватан  ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этаётир.

Ширин шаҳридаги муҳташам «Нурчилар» ресторанида бўлиб ўтган байрам тадбири ҳам ана шу санага бағишланди. Байрам дастурхони атрофига ҳудудда жойлашган 5 та ҳарбий қисм зобитлари турмуш ўртоқлари билан, ҳамда алоҳида намуна кўрсатган  аскарлар  таклиф этилдилар.

Дастлаб байрам иштирокчиларини  «Нуроний» хайрия жамғармаси шаҳар бўлими раҳбари  Карим Султонов  байрам билан қутлаб, юртимиз осмони мусаффолиги, элимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечираётганлигида мустақил армиямизда хизмат қилаётган, ватанимиз сарҳадларини кечаю кундуз қўриқлаётган  ҳарбийларнинг ўрни ва аҳамияти бебаҳо эканлигига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ширинхон Умаралиева  байрам қаҳрамонларига ўз тилакларини билдирди ва ҳарбий қисмлар кутубхоналарига бирлашманинг совғаси – классик адабиётлар тўпламини топширди.

Ҳарбий қисм командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Исоқов совғани мамнуният билан қабул қилиб олар экан, бу совға чиндан ҳам бебаҳо экани, зобит ва аскарлар маънавий дунёси учун маънавий озуқа ҳамиша кераклиги, бунинг учун касаба уюшмаларидан миннатдор эканлигини айтди.

Биз байрамда иштирок этаётган, ҳарбий қисм бошланғич  касаба уюшма  қўмитаси раиси Зулайҳо Қаршиевани суҳбатга тортдик.

— Мен касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида икки йилдан буён ишлаб келмоқдаман, — дейди биз билан суҳбатда  Зулайҳо. – Шу йиллар ичида бирлашма ҳамда  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари тармоғи билан кўплаб тадбирлар ўтказдик. Турли саналарга бағишланган маънавий-маърифий кечалар бизда тез-тез ўтказилиб турилади.

Байрам тадбирида шунингдек, “Ширин” шаҳар маданият уйининг хонандаси Абдулҳай Эргашев ва бошқа хонандалар  ижросида шўх қўшиқлар янгради. Айниқса, ҳарбий хизматчи Ихтиёр Икромовнинг эркатой фарзанди, 3-синф ўқувчиси Орифжон Икромовнинг ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлари иштирокчиларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!