Веломарафонда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вакиллари фаол иштирок этдилар
2016 йил 14 май куни Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан хаваскор велосипедчилар ўртасида ўтказилаётган “Касаба-Тур” веломарафонининг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу веломарафонда туман ва шахар босқичларида совринли ўринларни эгаллаган 62 нафар давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вакиллари иштирок этдитлар ва улардан 6 нафари касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Айниқса ушбу беллашувда вилоят ички ишлар бошқармасининг хаваскор велосипедчилари фаол иштирок этдилар.
Бунга қадар вилоятнинг барча туман ва шахарларида марафоннинг шахар ва туманлар босқичлари ўтказилиб, унда тармоқ касаба уюшмаси таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мехнат қилаётган 228 нафар хаваскор велосипедчилар иштирок этдилар ва улар спортнинг ушбу турини оммалашувига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшдилар.