Click to listen highlighted text!
26.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Вилоят ИИБ тизимида спорт байрами куни”

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ишчи-ходимлари ўртасида жорий йилнинг 24 апрел куни югуриш мусобақасининг бир неча тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

 Тадбир вилоят ички ишлар тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортнинг оммавий турларига шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали касаба уюшма аъзоларининг саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш ҳамда “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб ташкил этилди.

Ушбу мусобақаларни юқори даражада ўтказишда вилоят “Динамо” ЖТСЖК раиси ўринбосари подполковник К.Ж.Бобоев яқиндан амалий ёрдам кўрсатди.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, қизғин ва байрамона руҳда ўтказилган спорт байрамида ИИБ тизимда узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар қизғин ва муросасиз баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақа якунида ҳайъат аъзолари томонидан муросасиз кечган баҳслардан сўнг ғолиб ва совриндорлар учлиги аниқланди.

Аёллар ўртасида 100 метрга югуриш бўйича: М.Жўраева 1-ўринни, Д.Тўраева 2-ўринни, Н.Ражабова эса 3-ўринни қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасида 100 метрга югуриш бўйича: М.Саидов 1-ўринни, С.Саидов 2-ўринни, М.Икромов эса 3-ўринни қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасида 400 метрга югуриш бўйича: И.Искандаров 1-ўринни, Ш.Таиров 2-ўринни, Ж.Исмоилов эса 3-ўринни қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасида 1000 метрга югуриш бўйича: Ш.Тоиров 1-ўринни, М.Икромов 2-ўринни, Н.Самиев эса 3-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар Вилоят ИИБ тизими бошланғич касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, мусобақа қатнашчиларини рағбатлантириш мақсадида “Энг фаол ёш иштирокчи” номинацияси бўйича ҳам  алоҳида совғалар тақдим этилди.

Спорт байрами тадбири якунида Ўзбекистон Республикаси ИИБ ашула ва рақс ансамблининг бир гурух артистлари томонидан концерт дастури тақдим этилди.

Вилоят ИИБ тизимининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Саидов билан суҳбатлашганимизда у ўз сўзи давомида “ИИБ тизимида фаолият юритиб келаётган ходимлар кунлик ташкил этилган ходимлар гимнаситикасида оммавий спорт турларини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга, ходимларнинг кундалик ҳаётида жисмоний тарбия ва спортни  кенг тарғиб этиш, касаба уюшма аъзоларининг ишдан бўш вақтларининг самарали ўтишини таъминлаш ҳамда ходимларнинг маънавий-маърифий тарбиясини янада кучайтиришга қаратилган хайрли тадбирлар бундан кейин ҳам бизнинг доимий диққат-эътиборимиздаги энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолиши шубҳасиздир” деди.

 

            Ўзбекистон давлат муассасалари ва

            жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!