Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Янги қонунлар касаба уюшмалари ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиради

          2016 йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўқув марказида касаба уюшма фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири кенг муҳокама қилинди.

     Таъкидлаш жоизки, «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенцияси Халқаро меҳнат ташкилотининг 1948 йилги Бош Конференциясида қабул қилинган бўлиб, унда ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш, шунингдек, бундай ташкилотларга аъзо бўлиш ҳуқуқи назарда тутилган. Бирлашиш ҳуқуқини чекловчи ёки унинг қонунчилик йўли билан амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи давлат органлари аралашувидан ҳоли бўлиш кўзда тутилиб, ходимлар ва иш берувчиларнинг бирлашиш бўйича ўз ҳуқуқини эркин амалга оширишини кафолатловчи чора-тадбирлар ҳамда бошқа ҳуқуқлар қайд этилган.

        Семинарда қайд этилганидек,  ушбу Конвенциянинг ратификация қилиниши ҳар бир кишининг ўзгалар билан эркин уюшма тузиш ҳуқуқини, шу жумладан, касаба уюшмаларини тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқини кафолатловчи 1948 йилги Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясида акс этган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумэътироф этилган нормаларига Ўзбекистон содиқ эканлигининг исботи бўлди, шунингдек, халқаро ташкилотлар, энг аввало, Халқаро меҳнат ташкилоти билан конструктив муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.

      Шунингдек семинарда жорий йилнинг 22 сентябрь куни янги таҳрирда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама этилди.

    Дарҳақиқат, Қонун 36 моддадан иборат бўлиб, унинг нормалари бугунгача қабул қилинган қонунлар ва халқаро меъёр талабларига мувофиқлаштирилди, янги нормалар киритилди ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган ва бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган нормалардан воз кечилди, бунда:

қонуннинг тузилмаси янгиланди, юридик техника юзасидан қонун қайта кўриб чиқилди, мақсадлар белгиланди ва асосий тушунчалар киритилди;

давлат сиёсати ва бошқаруви қайта кўриб чиқилди, махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонунчиликка мувофиқ алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари ваколатлари ва вазифалари белгиланди;

меҳнат муносабатларининг иштирокчилари иш берувчи ва ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилди;

ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиш масалалари ҳамда хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳам шартнома асосида шу ишлар билан шуғулланиши мумкинлиги қайд этилди;

меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш манбаалари, қайси мақсадларда фойдаланиши кўрсатилиб ўтилди;

иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси, бошқариш тизимининг аудити, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш каби нормалар эндиликда иш берувчилар ва ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини оширишга хизмат қилади;

қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан давлат ва жамоатчилик назорати ва текшируви қандай амалга оширилиш аниқ нормаларда баён этилди.

    Таъкидлаш ўринлики, мазкур иккала Қонун ходимларнинг вакиллик органи бўлмиш касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайишига хизмат қилади.

       Соҳа вакилларидан иборат 42 нафарга яқин ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирок этган семинар йиғилишида қонунларнинг мазмун-моҳияти ва унинг жойларда ижро механизмлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

     Иштирокчилар томонидан қонуности ҳужжатлари, меъёрий ҳужжатлар ва Низомларга қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!