Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни тарғиботи

   2016 йил 25 ноябрь куни Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар бирлашган техника мактаби мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг тасдиқланган жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонунининг янги таҳрири тарғиботига бағишланган “Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

  Семинарда тармоқнинг Тошкент шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларидан 180 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнат мухофазаси мухандислари қатнашдилар. Ўқув семинарда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш” бўлими мудири Махмадалиев Равшан Матлабович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгашининг бош мутахассиси Эрдашев Дамир Борисович қатнашдилар ва олиб бордилар.

   Семинар сўнгида меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар ҳамда жамоа аъзолари мутахассислари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишга эришдилар. Семинар йиғилиш қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!