Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Янги таҳрирдаги қонун билан хавфсиз ва муносиб меҳнат сари

 Ҳозирги вақтда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш, меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирилишига қаратилган ҳуқуқий норматив базани мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратиб келинмоқда.

    Бунга жорий йилнинг 22 сентябрь куни имзоланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни яққол мисол бўла олади.

   Ўзбекистон Республикасининг аввалги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Қонуни 1993 йил 6 майда қабул қилинган бўлиб, у мазмунан бугунги кун қўяётган даврнинг шиддатли ва кескин талабларига кўра таҳрирталаб ҳолга келиб қолган эди. Шу нуқтаи назардан янги таҳрирдаги Қонун умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормалари, ХМТ конвенциялари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилганлиги билан аҳамиятлидир.

 Қонунда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, Қонунга киритилган нормалар давлат органлари томонидан қонун талабларини бажаришда ҳар хил аралашувларни ва коррупцияни олдини олиш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва ишловчи ходимларни меҳнат шароитларини доимий равишда яхшилашга ҳамда уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилди.

  Янги таҳрирдаги қонунда аёллар, вояга етмаган шахслар ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.

  Янги Қонунда шунингдек, жамоавий ҳимоя воситалари, зарарли ишлаб чиқариш омили, иш ўрни, ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, касб касаллиги, меҳнат шароитлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатда майиб бўлиш, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари, хавфли ишлаб чиқариш омили, шахсий ҳимоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилди.

   Мазкур Қонуннинг қабул қилинишида:

  — меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида давлат органларининг вазифалари белгиланди ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулияти оширилиши;

   — меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этишга имкониятлари етмаган кичик корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш аутсорсинг асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (тадбиркорларни) жалб қилиниши;

 — ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш ҳамда камайтирилиши ташкилотнинг иқтисодий ҳолатини ўсишига сабаб бўлади, иш берувчиларнинг меҳнат муҳофаза қилишни ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини аудит қилиш механизми жорий этилиши;

  — ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахсларни ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиланиши;

 — меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилганлиги ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланиши назарда тутилганлиги Қонуннинг ўзига хос хусусиятларидан, дейиш мумкин.

   Бундан ташқари янги Қонунда ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриш бориш қатъий белгиланди.

  Қонунда меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестацияси, Меҳнат шароитлари давлат экспертизаси талаблари ҳам киритилган бўлиб, бу меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказиш орқали ходимларга зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар ҳамда компенсациялар берилишининг тўғрилигини, ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолаш мақсадида амалга оширилиши белгиланиб қўйилди.

Дамир Эрдашев,

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!