Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

«Ёнғин ўчириш амалий спорти — мардлик, шижоат ва жасорат баҳси»

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши ва Қашқадарё вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида жойлашган “Динамо” ўйингоҳида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Унда шаҳар, туман ва объектларни ёнғиндан муҳофаза қилувчи ёнғин хавфсизлиги бўлимлари ва бўлинмалари касбийлаштирилган ҳамда ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари вакилларидан иборат 22 та жамоа иштирок этди.

Мусобақанинг 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга “Шўртаннефтгаз” ЁХБ терма жамоаси сазовар бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Қарши шаҳар ҳамда “Муборак ГҚИЗ” ЁХБ терма жамоаларига берилди. Қарши шаҳар ЁХБ терма жамоаси аъзоси Р.Пардаев энг чопқир эканини намойиш этиб, ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринни “Шўртаннефтгаз” ЁХБ жамоаси вакиллари Р.Тиллаев ҳамда А.Хушмуродовлар эгалладилар.

4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси баҳсида Қарши шаҳар ЁХБ терма жамоаси аъзолари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғолибга айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар “Муборак ГҚИЗ” ЁХБ ва “Шўртангазкимё” ЁХБ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

Беллашувнинг ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турида умумжамоалар ҳисобида биринчи ўринни Қарши шаҳар ЁХБ терма жамоаси эгаллади. Иккинчи ўринга “Шўртаннефтгаз” ЁХБ, учинчи ўринга “Муборак ГҚИЗ” ЁХБ терма жамоалари сазовор бўлди.

Шахсий натижалар бўйича “Шўртаннефтгаз” ЁХБ терма жамоаси аъзоси Р.Тиллаев энг яхши натижа кўрсатиб бирнчи ўринга лойиқ деб топилди. Қарши шаҳар ЁХБ терма жамоаси аъзолари К.Нормуродов ва И.Авляқуловлар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Мусобақа якунида умум жамоа ҳисобида Қарши шаҳар ЁХБ вакиллари ғолибликни қўлга киритди. “Муборак ГҚИЗ” ЁХБ ҳамда “Шўртаннефтгаз” ЁХБ терма жамоаларига мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди. Ғолиблар Бошқарма ва вилоят Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмасии қўмитасининг  медаль, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистон давлат муассасалари

ва жамоат хизмати ходимлари касаба

уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши раиси

М.Норова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!