Click to listen highlighted text!
02.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“ЁШЛАР-СПОРТ ТАРАФДОРИ” мавзусида спорт мусобақасини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  Марказий Кенгаши “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан  2013 йилнинг 3-декабрида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли Республика  имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида “Ёшлар-спорт тарафдори” шиори остида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича тармоқ Спартакиадаси ўтказилди.

Мазкур ўқув юртида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан  485 нафар ногирон ўқувчи ёшлар таълим олган ҳолда турли хил касб-ҳунар сирларини ўрганмоқдалар.

Спорт тадбири Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти томонидан ишлаб чиқилган  “Низом” талабларига риоя этган ҳолда ўтказилишига эришилди.

Спорт мусобақани ўтказишдан мақсад  Ҳукумат томонидан ногирон ёшлар соғлиғини тиклаши, билим олиши, касб ўрганиши, яшаш учун яратилган барча имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спортга бўлган иштиёқини ошириш орқали тиббий маданиятини кўтариш ҳамда яшашга, келгусидаги ҳаётга ёрқин кўз билан қарашини шакллантиришдан иборат эканлигига эътибор қаратилди.

Шундай қилиб спорт мусобақанинг якуний босқичида стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган 1-2-3 ўрин соҳибларига Марказий Кенгашнинг қимматбаҳо совғалари ва Дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!