Click to listen highlighted text!
04.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Жиззах вилоятида “Ватан ҳимоячилари куни” га бағишлаб ўтказилган тадбирлар ҳақида

Жиззах вилоятида Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда мудофаа, миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар вазирликлари тизимидаги ҳарбий қисмларнинг аскар ва офицерлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳокимликлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Вилоятда ҳарбий хизматчиларга яратилаётган имкониятлар кўлами ҳам кенгайиб бораётгани, жумладан, ўтган йили 6 миллиард сўм сарфланиб, Марказий ҳарбий округ қўшинлари сафида хизмат қилаётган 57 нафар аскар ва офицер учун турар жойлар барпо этилгани, шунингдек, бир неча батальонда ўқув иншоотлари ва ётоқхоналари фойдаланишга топширилган.

Тадбир давомида мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида сафдошларига намуна бўлаётган ҳарбий хизматчилар, хуқуқ – тартибот ва қутқарув идоралари ходимларининг бир гуруҳи вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 2 нафар ички ишлар органи ходимларининг оиласига ва 10 нафар ҳарбий хизматда узоқ йиллар ишлаган кекса фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Шу йилнинг 12 январ куни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигида, округ харбий хизматчиларнинг “Ватан ҳимоячилари куни” га бағишланган тантанали тадбири ўтказилди. Унда округ ҳарбий оркестри, вилоятнинг таниқли санъаткорлари ўз дастурларини намойиш этишди, ҳарбий хизматчиларнинг истеъфодаги фахрий ва аскарларнинг “уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Бахмал туманида 13 январ куни бўлиб ўтган байрам тантаналарида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев бошчилигида санъаткаорлар, ёзувчилар, шоирлар, ҳалқаро мусобақа медаллари соҳиблари иштирокида маданий тадбир учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!